Тошкентда россиялик журналист ўлик ҳолда топилди

3-саҳифа

image

Россиялик журналист, “Бюллетень кинопрокатчика” журнали бош муҳаррири Александр Нечаев Тошкентдаги квартиралардан бирида ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда “Комсомольская правда” газетаси хабар берди.

Қайд этилишича, Нечаевнинг дўсти ва ҳамкасби Денис Корсаков журналист билан охирги марта 4 март куни ёзишган. Нечаев Тошкентда бўлиб, бу ерга бир неча ой яшаш учун келган ва апрель ойида Москвага қайтишни режалаштирган. 

6 мартдан бошлаб Нечаев билан боғланишнинг иложи бўлмаган. Унинг дўстлари тошкентлик танишларидан ҳаммаси жойида ёки йўқлигини текширишни сўраган. Улар уй эгаси билан ижарага олинган квартирага келганида журналист ўлик ҳолда топилган. Унга нима бўлгани ҳозирча аниқ эмас. Бу юрак хуружи бўлгани тахмин қилинмоқда. 

Маълумот учун, Нечаев 1986 йил 12 майда Саратов вилоятининг Маркс шаҳрида туғилган. 2008 йилда Москвага кўчиб ўтган. Кино мавзусига ихтисослашган журналист Metropolitan Media агентлиги таркибига кирувчи Россия кино бозори ҳақидаги “Бюллетень кинопрокатчика” таҳририятини бошқарган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг