Тошкентда “райгаз” бўлим бошлиғи пора билан ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида оилавий корхона биносининг газ ҳисоблагич ускунасини алмаштириб беришни ваъда қилган бўлим бошлиғи ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум бўлишича, ўтказилган тезкор тадбирда “Янгиҳаёт тумангаз” газ таъминоти филиалида бўлим бошлиғи лавозимида ишловчи Э.П. (ҳозирда собиқ) “Қ-М.” оилавий корхонасига қарашли кафеда ўрнатилган газ ҳисоблагич ускунасини юқори сиғимли газ ҳисоблагич ускунасига алмаштириб, техник шартларни тайёрлаб бериши эвазига А.О. дан 101 млн сўм сўраган. Бўлим раҳбари айтилган суммани олаётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Таълим ташкилотларини лицензиялаш бўлими етакчи мутахассиси 100 минг АҚШ доллари билан қўлга тушгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент пора Бош прокуратура оилавий корхона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг