Тошкентда Путин ва Зеленскийга аталган граффит пайдо бўлди (видео)

Жамият

image
0:00
0:00
download

Тошкентнинг Чилонзор туманидаги кўчада Украина Президенти Владимир Зеленский ва Россия Президенти Владимир Путинга бағишланган граффит пайдо бўлди.

Inkuzart қаламига мансуб ушбу сурат бўртма деворга чизилган бўлиб, қайси томондан қарашга кўра, Путин ёки Зеленский тасвири акс этади.

Муаллифнинг ўзи рус ва украин тилларида қуйидагича изоҳ қолдирган:

“Ким ҳақ ёки ноҳақлиги, қайси томонга қарашга боғлиқ”.

Қайд этиш керакки, Inkuzart томонидан Тошкент кўчаларидаги деворларга чизилган қатор суратлар ҳокимият вакиллари томонидан ўчиртирилган. Булар қаторида UzautoMotors монополияси, бензин нархи ошиб кетгани ҳамда таниқли олим Альберт Эйнтштейнга бағишлаб чизилган суратларни келтириш мумкин. Шунингдек, гимнастикачи Оксана Чусовитинага аталган граффит бошқалар томонидан ўзгартириб қўйилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

350

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг