Тошкентдаги йўл бўйларида пуллик “парковка”лар ташкил этилиши мумкин
Жамият
−
22 Декабрь 2021
4488Тошкентда автомобиллар учун йўл бўйларида пуллик тўхташ жойлари ташкил этилиши мумкин. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Тошкент шаҳар транспорти ва йўл-транспорт инфратузилмасини 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси” лойиҳасида белгиланган.
Лойиҳада келтирилишича, Тошкент шаҳридаги тирбандликларни, марказий кўчаларда транспорт оқимини камайтириш, шахсий ва жамоат транспортининг ўртача ҳаракатланиш тезлигини ошириш, автомобилларнинг йўл бўйида бетартиб тўхташини тартибга солиш, транспорт воситаларидан атроф-муҳитга чиқарилаётган заҳарли моддалар миқдорини камайтириш, аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланишини рағбатлантириш мақсадида Тошкент шаҳрида ягона автомобиль йўл бўйи пуллик тўхташ жойлари тизимини ташкил этиш зарур.
Ушбу ягона тизимга шаҳар марказида, йирик бозорлар, савдо марказлари олдида ташкил этиладиган автомобилларнинг йўл бўйи пуллик тўхташ жойлари, йирик транспорт боғламалари, метронинг охирги ва йўловчи оқими юқори бўлган бекатлари ва шаҳарга асосий кириш жойлари ёнида ташкил этиладиган автотураргоҳлар, аҳоли яшаш жойларида ташкил этиладиган очиқ автомобиль сақлаш жойлари тармоқлари киритилиши керак.
Биринчи босқичда Тошкент шаҳрининг 10 та кўчасида, келгусида талабдан келиб чиқиб бошқа кўчаларда ҳам автомобилларнинг автоматлаштирилган йўл бўйи пуллик тўхташ жойлари тизими давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида ташкил этилади.
Тизимни барпо этиш жараёнида йўл бўйи пуллик тўхташ жойларига ёндош ҳудуддаги пиёда йўлакларини таъмирлаш ва велосипед йўлаклари ташкил этиш ишлари амалга оширилади. Бу эса ўз навбатида ҳудуддаги транспорт тизими ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь