Тошкентда прокуратура терговчиси 20 минг доллар пора билан қўлга тушди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани прокуратураси терговчиси пора билан ушланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тошкент шаҳрида гул етиштириш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖнинг муқаддам прокуратура органларида ишлаган ва судланган юристи савдо-сотиқ соҳасига ихтисослашган МЧЖ мансабдор ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг 184- (Солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш) ва 189-моддалари (Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) билан иш қўзғатилиб, Олмазор тумани прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят иши доирасида гумонланувчи сифатида жалб қилинган шахсга нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлламаслик масаласини мазкур туман прокуратураси мансабдор шахслари орқали ҳал қилиб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, МЧЖ юристининг автомашинасида терговчи ундан ушбу пул маблағини пора сифатида олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳолат процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Ҳозирда прокуратура терговчисига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) 3-қисми "а" банди билан, масъулияти чекланган жамият юристига нисбатан эса Жиноят Кодексининг 212-моддаси (Пора олиш-беришда воситачилик қилиш) 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилояти Поп тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

пора прокуратура

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг