Тошкентда “права” олиб бермоқчи бўлган фирибгарлар ушланди
Жамият
−
18 Сентябрь 2023
3041Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида Ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Унга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Т. фуқаролар М.А. ва Т.А.га 3 300 АҚШ доллари эвазига гўёки ИИБда ишловчи танишлари ёрдамида ҳеч қандай ўқув машғулотларига қатнашмасдан “В”, “С”, “Д” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилган.
“Фирибгарлар алдов йўли билан 1 650 АҚШ долларини икки нафар фуқародан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган”, дейилади департамент хабарида.
Бундан ташқари, Департаментнинг Хонобод шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “А.Г.” МЧЖга қарашли автомактабнинг бошқарув устаси И.С. фуқаро Ф.М.га танишлари ёрдамида “В” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган. У 650 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Хабарда айтилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилояти Ғиждувон туманида танишининг ўғлини 1500 АҚШ доллари эвазига Бухоро давлат университетига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь