Тошкентда “Пойтахт банк” банкоматидан 20 миллионни ўғирлаганлар қўлга тушди
3-саҳифа
−
07 Январь 2022
7512Тошкент вилояти Нурафшон туманидаги банкоматдан 20 млн сўмга яқин пулни ўғирлаган беш нафар шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2021 йилнинг 11 декабрь куни тунги соат 02:30ларда бир гуруҳ номаълум шахс (юзига ниқоб ва қўлига қўлқоп кийган ҳолда темир мослама билан қуролланиб) Нурафшон шаҳар марказида ўрнатилган “Пойтахт банк” АЖга қарашли банкоматларнинг бирига ҳужум қилган. Шундан сўнг кодли сейфни бузиш орқали банкомат ичидан жами 19 млн 433 минг сўм миқдоридаги пулларни олиб (банкомат ичида яна 180 млн сўм пул бўлган), воқеа жойидан яширинган.
Аниқланишича, ушбу жиноятни – Ўрта Чирчиқ ва Бектемир тумани ҳамда Нурафшон шаҳрида яшовчи 22-24 ёш орасидаги 5 нафар шахс содир қилган.
Улар Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
Суриштирув давомида ушбу шахслар 13 декабрь куни ҳам шаҳар марказидаги озиқ-овқат дўконини олдига ўрнатилган “paynet” тўлов терминалини бузиб, ичида бўлган пулни олмоқчи бўлганлиги бироқ уларнинг бу ҳаракати натижа бермагани аниқланган.
Хабарга кўра, жиноятни содир этган шахслар томонидан фойдаланилган буюм ва далилий ашёлар белгиланган тартибда олинган. Нурафшон шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан ушланган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 25-, 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь