Тошкентда онаси билан жанжаллашиб қолган қиз ўзини 3-қаватдан ташламоқчи бўлди (видео)
3-саҳифа
−
04 Октябрь 2023 12977 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Чилонзор туманида қиз ресторанлардан бирининг 3-қаватидан ўзини ташламоқчи бўлгани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ пойтахт ИИББ ахборот хизмати бошлиғи Нилуфар Исахонова билан боғланди.
Маълумотларга кўра, қиз онаси билан ўзаро келишмовчилик сабабли рестораннинг учинчи қаватига чиқиб, ўзини ташламоқчи бўлган. Бу ҳолатни кўрган Чилонзор тумани ИИО ФМБ ходимлари ва бир фуқаро уни қутқариб қолган.
Шундан сўнг, қиз билан Ички ишлар органлари психологлари суҳбат ўтказган.
“Ҳозирда қизнинг аҳволи яхши, у онаси билан яраштирилди”, дейди Нилуфар Исахонова.
Live
Барчаси