Тошкентда оммавий муштлашув юз бергани ростми? Расмий изоҳ берилди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида бир гуруҳ ёшлар ўртасида оммавий муштлашув юз бергани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқамаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 28 февраль куни тахминан соат 22:00 ларда Яккасарой туманидаги интернет клубларидан бирида 21 ёшли йигит ва унинг таниши ўзаро гап талашиб қолган. Шу сабабли улар ўртасида жанжал келиб чиққан. Оқибатда йигитнинг таниши жароҳат олиб, шифохонага мурожаат қилган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани Ички ишлар органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made