Тошкентда оломон тўпланди (видео)

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида кўплаб фуқаролар тўплангани акс этган видеолар тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси изоҳ берди. 

Қайд этилишича, Шайхонтоҳур туманида янги дўкон очилиши муносабати билан акция эълон қилингани кўплаб фуқаролар тўпланишига сабаб бўлган.

Шундан сўнг, ушбу ҳудудда жамоат тартибини сақлаш мақсадида ички ишлар органлари ва миллий гвардия ходимлари жалб қилинган. Вазият тўлиқ назоратга олинган. 

"Ҳурматли фуқаролар, янги дўкон очилишида ва арзонлаштирилган акциялар эълон қилинганда жамоат тартибига риоя қилишингизни сўраймиз", дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

3668

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг