Тошкентда очиқ осмон остидаги муз майдони иш бошлайди

Жамият

image

Жорий йилнинг 7 январь, пайшанба куни Тошкент шаҳрида жойлашган Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида очиқ муз майдони ишга туширилмоқда. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, шаҳар марказидаги муз майдони бир ой муддатга ўрнатилади ва у ерда қатор маданий-кўнгилочар, спорт тадбирлари ўтказилади. Концерт зонасида “Dance Music Fest Winter”, “Iosis Fest”, “Tashkent Rap Festival” мусиқий фестиваллари, шунингдек, хоккей бўйича ўсмирлар чемпионати, муз устида рақс шоуси каби тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. 

Муз майдони очилиши доирасида Россия муз спорти юлдузи, фигурали учиш бўйича Олимпия чемпиони Алексей Ягудин ўзининг “Қиш” дастури билан иштирок этиши кутилмоқда. Ундан ташқари, очилиш тадбирида ўзбек эстрадаси юлдузларининг концерти ҳам ташкил этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

муз майдони

Баҳолаганлар

246

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар