Тошкентда HOWO' ёниб кетди
Жамият
−
04 Октябрь 2019
3344Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан олинган маълумотларга қараганда, ўтган сутка давомида пойтахтда 4 та ёнғин ҳолати қайд этилган.
Улардан 2 таси қуриган ўсимлик ва чиқиндиларни ёниши билан боғлиқ бўлган ёнғинларни ташкил этмоқда. Ёнғинларда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган.
Кеча, 3 октябрь куни куни соат 19:50да Шайхонтоҳур тумани ҳудудидан ўтувчи Тошкент халқа автомобиль йўлида “НОWО” русумли юк ташувчи автоуловнинг кабинасида ёнғин чиққан.
Ўт ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 19:54да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 20:08да бартараф этилган.
Ёнғин автотранспорт воситасининг электр тизимида қисқа туташув вужудга келиши оқибатида содир бўлган деб, таҳмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
LiveБарчаси