Тошкентда ноқонуний тамаки маҳсулотларини йўқ қилиш акцияси ўтказилди

Бизнес

image

Божхона хизмати вакиллари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари махсус печда 25 000 блок ноқонуний сигаретни ёқиб юбордилар. Йўқ қилинган маҳсулотнинг умумий қиймати 175 млн сўмни ташкил қилди.

Божхона хизмати вакиллари хабар беришича, жорий йилнинг биринчи 9 ойи давомида Ўзбекистон божхона хизмати 269 та қонунбузарлик ҳолатларини қайд этган ва умумий қиймати 17,8 млрд сўмлик 1 миллион 458 минг 736 блок сигаретни мусодара қилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари эса, айбдор шахсларга нисбатан 60 та жиноий ва 175 та маъмурий иш очган.

Отабек Чориев, Ўзбекистон Давлат божхона хизмати раисининг ўринбосари:

— Нега мен ноқонуний сигаретларни гиёҳванд моддаларга тенглаштираман – чунки уларни олиб киришда контрабандачилар хаёлингизга ҳам келмаган жойларга яширадилар.

Масалан, бензобакнинг катта қисмини контрабанда маҳсулоти билан тўлдирадилар, катта ўлчамли кийим кийиб, баданларира тақиқланган товарни маҳкамлаб чиқадилар.

Маҳсулотни ошкора йўқ қилиш ва айбдорларни жиддий жазога тортиш – ноқонуний савдога аралашган тадбиркорлар ўз озодликлари ва пулларини қурбон қилишларининг ажойиб намойишидир. Аммо, натижа сезиларли бўлиши учун, бундай тадбирларни мунтазам ўтказиш зарур!

Қизиғи шундаки, тадқиқотларга кўра, контрабанда сигаретлари чекувчиларнинг 64 фоизи маҳсулот сифати ва даражасини қурбон қиладилар, чунки қонуний сотувдаги сигарет ололмайдилар.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг матбуот хизмати


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг