Тошкентда Nexia’дан йирик миқдордаги наркотик топилди (видео)
3-саҳифа
−
10:32 1433 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида Nexia 3 машинасидан йирик миқдорда наркотик топилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу шахс олдиндан кузатувда бўлган. Асли фарғоналик 2003 йилда туғилган йигит, Тошкент шаҳрида яшаётган бўлган. Фуқаро бошқарувидаги Nexia 3 автотранспорт воситаси Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ҳудудидан пойтахт томон ҳаракатланиб келган пайтда Чилонзор туманидаги “Эркин” Йўл патруль хизмати масканида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Натижада, автомашина салонида соф оғирлиги 4 кг 811 грамм “Альфа PVP” синтетик наркотик моддаси борлиги маълум бўлган ва ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 28,246-моддаси (контрабанда) 2-қисми ва 25,273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида ўқитувчи 180 минг долларга наркотик сотаётганида қўлга тушганди.
Live
Барчаси