Тошкентда нафақат одамлар, ҳайвонлар ҳам совуқдан қақшаяпти  (фоторепортаж)

Бу қизиқ

image

Аномал совуқ нафақат одамларга,  балки ҳайвонларга ҳам оғир келгани рост. Буни ижтимоий тармоқларда тарқалган, қаровсиз жониворларнинг  совуқда музлаб қолаётганидан англаш қийин эмас. Ҳаво ҳароратини кескин тушуши Тошкент ҳайвонот боғи масъулларини саросимага солиб қўйган. Манзилда газ босимининг кескин пасайиши оқибатида жониворлар ҳаёти қил устида турибди. 

QALAMPIR.UZ Тошкент ҳайвонот боғида сақланаётган жониворлар ҳолидан хабар олди.  

Ҳозирги кунда ҳайвонот боғида 346 турдаги жониворлар сақланяпти. Уларнинг орасида совуққа мослашмаганлари анчагина.  Аномал совуқ вақтида улар қишга мослаштирилган хоналарда жон сақлаяпти. Хар бир хонада пол иситиш тизими мавжуд. Бино ҳарорати имкон қадар бир меъёрда ушлаб турилмоқда. Шунга қарамай, қаттиқ келган қиш газ ва электр энергияси билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқармоқда. 

“Аномал совуқ кириб келишидан олдин газ босими саккиз эди. Ҳозир учга тушиб қолган, агар яна пастлайдиган бўлса ҳайвонларнинг кўпчилигини йўқотишимиз мумкин”, дейди Тошкент ҳайвонот боғи илмий маърифий бўлим мудири Ҳаким Самигов

Таъкидланишича, иссиқ ҳарорат кўпроқ фил, бегимот, судралувчилар ва айрим турдаги қушларга копрок керак. Уларнинг хоналар катта бўлгани учун масъуллар қўшимча иситиш мосламасини ўрнатган.

Акобир Мисиралиев

 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг