Тошкентда мушукни 3-қаватдан улоқтирган йигитчанинг отаси жазоланди
3-саҳифа
−
30 Май 2022
7289Ижтимоий тармоқларда ёш йигит Р. Глиэр номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа мактабининг 3-қаватидан мушукни улоқтиргани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 28 май куни Р. Глиэр номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа мактабининг 17 ёшли ўқувчиси Х.О. мушукни 3-қаватдан улоқтирган. Ҳолат эса 16 ёшли Ш.А. томонидан видеога олиниб, интернетга тарқатилган.
Ҳуқуқбузарлик вояга етмаган шахс томонидан содир этилгани сабабли унинг отаси, 46 ёшли У.Э. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) билан жаримага тортилган.
Воқеа юзасидан болалар ва отага бундай ҳуқуқбузарлик учун мавжуд маъмурий ва жиноий жавобгарлик ҳақида профилактик суҳбат ўтказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширувлар давом этмоқда.
LiveБарчаси