Тошкентда мудҳиш ЙТҲ. Жароҳатланган 7 кишидан 4 нафари болалар
3-саҳифа
−
04 Январь 2022 13897 1 дақиқа
Жорий йилнинг 1 январь куни Тошкентда уч автомобиль иштирокида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Оқибатда 7 нафар шахс турли даражада жароҳати олди. Ачинарлиси шундаки, жароҳатланганларнинг 4 нафари вояга етмаган болалар. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа 1 январь куни соат 17:15 атрофида Яшнобод тумани, Махтумқули кўчасида содир бўлган. ЙТҲга 1967 йилда туғилган, маст ҳолатда Matiz русумли автомобилни бошқариб келаётган ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиб қўйгани сабаб бўлган.
Оқибатда Matiz қарама-қарши йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, 1991 йилда туғилган Э.Р. бошқарувидаги Nexia-2 ҳамда 1983 йилда туғилган Р.К. бошқарувидаги Nexia-2 русумли автомобиллар билан тўқнашган.
ЙТХда Nexia-2 ҳайдовчиси ва 5 нафар йўловчи (13 ёшли З.Т., 10 ёшли Ф.К., 5 ёшли боғча тарбияланувчиси И.К., 1 ёшли О.К., ҳамда 35 ёшли Ф.К.) тан жароҳати олган.
Шунингдек, Matiz ҳайдовчиси С.Н. ҳам жароҳатланган. Барча жароҳатланганлар шифохонага ётқизилган.
Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Live
БарчасиЎзбекистонда зилзила содир бўлди
12 Апрель
Венгрияда Орбан ҳам сайловда овоз берди
12 Апрель