Тошкентда мудҳиш ЙТҲ. 31 яшар ҳайдовчи вафот этди
3-саҳифа
−
11 Декабрь 2021
10145Тошкентда юз берган йўл транспорт ҳодисасида 31 ёшли ҳайдовчи вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ЙТҲ бугун, 11 декабрь куни тахминан соат 6:00 да Чилонзор туманининг Фурқат ва Бешёғоч кўчалари кесишмасида содир бўлган.
31 ёшли ҳайдовчи Lacetti русумли aвтомобилни ишончнома билан бошқариб кетаётганда, бошқарувни йўқотиб қўйган. Оқибатда автомобиль тўғри бориб, бетон устунга урилган.
“ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи олган тан жароҳатлари туфайли вафот этди”, дейилади хабарда.
Маълум бўлишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси