Тошкентда метро рельслари қизиб кетяпти. Метрополитен огоҳлантириш билан чиқди

Жамият

image

Ўзбекистон ҳудудида, шу жумладан, Тошкент шаҳрида кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳаво сабабли метро поездлари фаолиятига ўзгартириш киритилади. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши сабаб ерусти темир йўллари ва уларнинг пўлат қисмларининг ҳарорати жуда юқори бўлиб, +70 даражага етиши мумкин. 

Темир йўллардан фойдаланиш қоидаларига кўра, рельсларнинг ҳарорати +55 даражадан ошганда, поездлар ҳаракати тезлиги пасайтирилиши керак. Яъни, қоидаларда рельсларнинг ҳарорати +60 даража бўлганда, поездлар ҳаракати тезлиги 40 км/соатдан, +65 даражада 25 км/соатдан ошмаслиги, +70 даражада эса поездлар ҳаракати тақиқланиши белгиланган.

“Юқоридагиларни эътиборга олиб, поездлар ҳаракати ва йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида метрополитеннинг Ер усти ҳалқа йўли ва Сергели йўли участкаларида ҳаво ҳароратининг кўтарилиши кузатилган вақтларда поездлар ҳаракати тезлигининг вақтинча чеклови жорий этилади”, дейилади хабарда.

Гидрометерология хизмати маркази хабарига кўра, 21-23 июль кунлари аномал иссиқликнинг ўта фаол босқичи кузатилади. Республиканинг 5 та вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида ҳарорат максимумлари +47 даражагача юқорилайди.


Мақола муаллифи

Теглар

метро

Баҳолаганлар

513

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг