Тошкентда Mercedes Benz ёниб кетди

3-саҳифа

image

Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган Mercedes Benz русумли автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, бугун, 10 апрель куни Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик шоҳ кўчасида ҳаракатланиб кетаётган Mercedes Benz русумли автомобилда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:49 да ҳодиса содир бўлаётган жойга етиб бориб, соат 13:52 да ёнғин бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида автомобилнинг мотор ва салон қисми ёниб зараланган. Тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

543

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг