Тошкентда Mercedes Benz ва Nexia-2 тўқнашди (видео)
3-саҳифа
−
11 Май 2023 7278 1 дақиқа
Пойтахт Тошкентнинг Олмазор туманида Mercedes Benz ва Nexia-2 русумли автомашиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавсизлиги хизмати Матбуот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, ҳодиса кеча, 10 май куни соат 23:00 ларда туманнинг Янги Олмазор кўчасида содир бўлган. Ҳайдовчи Б.С. бошқарувида бўлган Nexia-2 русумли автомашинаси ҳамда Х.Ш. бошқарувида бўлган Mercedes Benz русумли транспорт воситаси бир-бири билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида Nexia-2 русумли автомашина ҳайдовчиси тан жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилган.
Live
БарчасиБлогер “Real Sanjik” иши судга оширилди
08 Апрель