Тошкентда Mercedes Benz ва Nexia-2 тўқнашди (видео)

Crime

image

Пойтахт Тошкентнинг Олмазор туманида Mercedes Benz ва Nexia-2 русумли автомашиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавсизлиги хизмати Матбуот хизмати хабар берди.

Келтирилишича, ҳодиса  кеча, 10 май куни соат 23:00 ларда туманнинг Янги Олмазор кўчасида содир бўлган. Ҳайдовчи Б.С. бошқарувида бўлган Nexia-2 русумли автомашинаси ҳамда Х.Ш. бошқарувида бўлган Mercedes Benz русумли транспорт воситаси бир-бири билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида Nexia-2 русумли автомашина ҳайдовчиси тан жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилган.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends