Тошкентда Mercedes-Benz Nexia-3 ва Lacetti билан тўқнашди
Жамият
−
04 Июнь 2021 11591 1 дақиқа
Тошкент шаҳрида 3 та автомобиль иштирокида тўқнашув содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 4 июнь куни соат 10:50 ларда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Байналминал кўчасида жойлашган 26-уй рўпарасида Nexia-3, Lacetti ва Mercedes-Benz русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Тўқнашув оқибатида Mercedes-Benz русумли автомобиль ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб тўқнашув содир бўлиш сабабларига ойдинлик киритилмоқда.
Live
Барчаси