Тошкентда “Менинг биринчи уйим” янги ипотека дастури бошланади

Жамият

image

Аҳоли учун янги уй-жойлар қуриш ҳажмларини 1,5 баробарга ошириб, 90 мингга етказилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 20 декабрь куни Олий Мажлис палаталарига йўллаётган мурожаатида айтиб ўтди.

“Конституциямизга аҳолининг муносиб ҳаёт кечириши ва уй-жойга эга бўлиши тўғрисидаги янги моддаларни киритиш лозим, деб ҳисоблайман”, дейди Президент. 

Аҳоли учун янги уй-жойлар қуриш ҳажмларини 1,5 баробарга ошириб, 90 мингга етказамиз. Бунда, икки йил олдин бошланган имтиёзли шартларда ипотека бериш давом эттирилади.

Келаси йилда Тошкент вилоятида  “Менинг биринчи уйим” янги ипотека дастури бошланади.

“Дастур доирасида, биринчи навбатда турар-жойга эҳтиёжи бор ҳамда ёш оилалар учун энг қулай шартлар асосида уй-жойлар барпо этилади”, дейди Шавкат Мирзиёев.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

540

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг