Тошкентда Matiz ёниб кетди
3-саҳифа
−
14 Декабрь 2022
4259Бугун, 14 декабрь куни Тошкентда Matiz автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, соат 11:20 да Олмазор туманида Б.Ф. бошқарувидаги Matiz'да қисқа туташув юзага келган. Оқибатда машинада ёнғин келиб чиққан.
Шундан сўнг, ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан ўчирилган. Маълум бўлишича, ушбу ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз”, дейилади ЙҲХХ хабарида.
Аввалроқ Хоразмда эр-хотинга тегишли бўлган Malibu ва Hongqi T55 машиналари ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси