Хоразмда эр-хотинга тегишли машиналар ёниб кетди

3-саҳифа

image

Хоразмда эр-хотинга тегишли бўлган Malibu ва Hongqi Т55 машиналари ёниб кетди. Автомобилларнинг ёнаёттгани акс этган тасвирлар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.

Жорий йилнинг 27 ноябрь куни соат 06:01 да Урганч шаҳар Ал-Хоразмий кўчасида жойлашган автотураргоҳда фуқаро Э.С.га тегишли Malibu машинасининг мотор қисми, икки олд шинаси, қисман салон қисми ёнган.

Шунингдек, унинг турмуш ўртоги М.Ж.га тегишли Hongqi Т55 автомашина буткул ёнган. 

Воқеа жойига ёнғин-қутқарувчилар соат 06:04 да етиб борган ҳамда соат 06:08 да ёнғин ўчирилган.  
Бошқармага кўра, ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

513

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг