Тошкентда Matiz ағдарилиб, Spark билан тўқнашди

3-саҳифа

image

Тошкентда Matiz ҳайдовчиси автомобилни бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб, бетон тўсиққа урилди. Оқибатда машина ағдарилиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишидан ҳаракатланиб келаётган Spark билан тўқнашди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси бугун, 19 январь куни тахминан соат 00:30ларда Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчасининг иккинчи даражали йўлида юз берган. Ҳайдовчи А.Н. Matiz русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотган ва бетон тўсиққа урилган. Оқибатда машина ағдарилиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Ф.Ш. бошқарувидаги Spark билан тўқнашган. 

Маълум қилинишича, Matiz ҳайдовчиси А.Н. "ўнг оёқ эзилиб йиртилган жароҳати, бош ва юз шилиниши" ташхиси билан, Spark  йўловчиси Ф.М. "бош соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши ва чап қош соҳаси эзилиб йиртилган жароҳати" ташхиси билан шифохонага ётқизилган. 

Дастлабки маълумотга кўра, ЙТҲга Matiz ҳайдовчисининг маст ҳолатда бўлганлиги сабаб бўлган


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

187

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг