Тошкентда маст аёл ўзини ёнғин бўлаётган уйнинг 4-қаватидан ташлаб юборди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин келиб чиққани боис, аёл ўзини тўртинчи қаватдан ташлаб юборгани акс этган видео тарқалди. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати видео юзасидан расмий маълумот берди.

Мазкур ҳодиса Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Алимкент 1-тор кўчасидаги кўп қаватли уйларнинг бирида содир бўлган. Аниқланишича, хонадондаги мебель жиҳозида (4 квадрат метр) ёнғин келиб чиққан. 

Оқибатда меҳмонга келган фуқаро С.А. уйнинг орқа томонидаги деразадан чиққан. ФВВ ходимлари томонидан автонарвон ёрдамида қутқарув ишлари амалга оширилаётган вақтда аёлнинг қўллари толиқиб, тўртинчи қаватдан ўзини ташлаган. 

Қайд этилишича, фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага етказилди.  Жабрланган фуқаро травматология бўлимига олиб борилганида, у маст ҳолда бўлгани маълум бўлди. Ҳодиса оқибатида С.А.га жиддий жароҳат етмаган. Ҳозирда унинг аҳволи ўнгланмоқда. Яқин кунлар ичида фуқарога жавоб берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

853

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг