Тошкентда Malibu ва Lacetti тўқнашди. Уч киши шифохонага ётқизилди
Жамият
−
29 Март 2021 8830 1 дақиқа
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, кеча, 28 март куни, тахминан соат 19:30 да Амир Темур кўчасида 32 ёшли Т.Р. бошқарувидаги Malibu ва 55 ёшли Я.Р. бошқарувидаги Lacetti автомобиллари тўқнашуви рўй берган. ЙТҲ сабабларига аниқлик киритилмоқда.
ЙТҲ оқибатида иккала ҳайдовчи, шунингдек автомобиллардан бирининг йўловчиси – 41 ёшли К.Ш. турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь