Тошкентда “Макон маркетинг форум-2023” ўтказилади

Бизнес

image

20 май куни “Hyatt Regency Tashkent”да етакчи маҳаллий ва хорижий экспертлар, маркетологлар ва йирик компанияларнинг топ-менежерлари чиқиш қиладилар ҳамда Ўзбекистон шароитида самарали ишлайдиган маркетинг воситалари тўғрисидаги амалий тажрибалари билан ўртоқлашадилар.

Форум иштирокчилари бозор экспертларидан долзарб билимларга эга бўлиб, уларни ўз бизнесларини ривжлантириш ва профессионал такомиллашув учун қўллай оладилар.

Форумга Ўзбекистон, Сингапур, Туркия, Қозоғистон, Россиядан экспертлар таклиф этилган. Спикерлар маркетинг бизнесни қандай ривожлантириши борасидаги шахсий тажрибаларини баҳам кўрадилар. Форумнинг асосий мавзулари: маркетологлар учун сунъий интеллектнинг фойдаси, чат-ботлар ва коммуникациянинг шахсийлашуви, нарх шаклланиши, рақамли экотизм, маркетинг таълими, маркетинг жамоаларининг шаклланиши ва бошқа кўплаб масалалар.

“Бу йил бешинчи марта ўтказилаётган Форумнинг асосий вазифаси, – Форум ташкилотчиси, Ўзбекистон маркетинг уюшмаси бошқаруви раиси Диёр Мирзааҳмедовнинг фикрига кўра, - анъанага айланган ҳар йилги форматни қўллаб-қувватлаш саналади, бунда йилда бир марта реал тажриба ва билимга эга маҳаллий ва хорижий спикерлар энг фаол маҳаллий маркетологлар ва тадбиркорлар билан учрашадилар ҳамда ўтган йилдаги ўз реал кейслари ва кузатувларини ҳамкасблар ва бошловчи мутахассислар билан баҳам кўрадилар. Бу йил маркетинг бизнесни қандай ривожлантиришини ҳамда тўғри ва самарали маркетингга эга компаниялар рақобатчиларига қараганда муваффақиятлироқ ва тезроқ ривожланишлари сабабларини муҳокама қилиш форумнинг асосий мавзуси этиб белгиланиши бежиз эмас”.

“MAKON Marketing Forum 2023” форумида қуйидагилар чиқиш қиладилар

  • Михаил Терентев, Mailfit.com  маркетинг агентлиги асосчиси ва Letteros.com муҳаррири (Россия/Ўзбекистон/Сингапур)
  • Константин Найчуков, пулли трафик билан ишлаш эксперти, eLama сервиси тарғиботчиси (Россия/Туркия)
  • Иля Балахнин, “Paper Plansс” консалтинг агентлиги бошқарувчи ҳамкори (Россия)
  • Акмал Ҳамидов, “Микрокредитбанк” АТБ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари 
  • Азиз Нуритдинов, АIKO, DAFNA ҳаммуассиси (Ўзбекистон)
  • Гуля Давлатова, “BUKA FIT” фитнес клуби муассиси ва “BUKA JIM” рахбари
  • Юлия Иванова, “MAD bootscamp” маркетинг мактаби ҳаммуассиси (Ўзбекистон)
  • Замира Раҳмонова, “ISHONCH” креатив директори (Ўзбекистон)
  • Александр Шубин, “myRetailStrategy” бошқарувчи ҳамкори (Қозоғистон)
  • Наталя Григорян, “Lay’s, PepsiCo” интеграцияланган маркетинг коммуникатсиялари собиқ раҳбари, (Россия)
  • Федор Вирин, “Data Insight” ва “Cross Insights” ҳамкори (Россия ва МДҲ)

Форум доирасида панел муҳокамалари ўтказилади, уларда муваффақиятли лойиҳалар раҳбарлари муваффақиятга эришишда маркетинг роли ҳақидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

MAKON Marketing Forum 2023– аввало, олға интилиш учун зарур бўлган профессионалларнинг фаол мулоқоти, турли ғоялар ва фикрларни ифодалаш учун майдонча. Бу бир кунга энг самарали маркетинг воситалари оламига шўнғиш ва индустриянинг долзарб тенденсиялари ҳақида хабар топиш имкониятидир. Ташкилотчилар аминки, MAKON Marketing Forum 2023да қатнашиш ҳар бир шахсга тараққиётнинг янги истиқболларини кўриш ва самарали маркетинг воситалари тўғрисидаги олган билимларини амалиётда қўллашда ёрдам беради, шу боис Марказий Осиёдаги ягона ва энг кенг кўламли тармоқ тадбирини фаол қўллаб-қувватлашга чақирадилар.

Бизнес-форум иши якунланиши билан «Yil Brendi 2022»  мукофоти ғолибларини тақдирлаш тантанали маросими ўтказилади, унда очиқ халқ овоз бериши ҳамда уюшма экспертлари ва шериклари овоз беришларининг ғолиблари эълон қилинади.

Бу йил, ўтган йилда бўлгани каби, истеъмолчиларнинг очиқ овоз бериши @makon_brand_bot Телеграм-ботида ўтяпти ва аллақачон барча иштирокчилар томонидан фаол қўллаб-қувватланмоқда. Уч ҳафта овоз бериш давомида унда 250 мингдан зиёд истеъмолчилар қатнашди, улар 25 та номинатсияда ўзлари учун севимли бўлган 217 та брендга овоз бердилар. Истеъмолчилар овоз бериши 8-майгача давом этади (шу кун ҳам ҳисобланади).

“Yil Brendi 2022”  мукофоти 25 та номинатсиясининг ҳар бири бўйича ғолиблар эълон қилинишидан ташқари, 20-майдаги тадбирда “Йил шахси”, “Ўзбекистон маркетинги ривожига қўшган ҳиссаси учун”, “Йил кашфиёти” каби махсус совринлар ҳам топширилади.

Форум ташкилотчилари – Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Маркетинг уюшмаси.

Бош ҳамкор – MEDIAPARK

Титул ҳамкор – МК BANK

Форум дастури – marketing.uz сайтида

Чипталар – iticket.uz

Ахборот учун: +99897 402 28 20

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

МАКОН Маркетинг Форум 2023

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар