Тошкентда “маклер”лар мижоз талашиб жанжаллашди
3-саҳифа
−
06 Январь 2023
7828Тошкентда “маклер” ҳамкасби билан мижоз талашиб, унга тан жароҳати етказди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Жорий йилнинг 3 январь куни соат 20:30 да “маклерлик” билан шуғулланиб келган С.У. таниши Ф.К. билан Чилонзор туманида жойлашган Й.Ж.нинг ижарага бераётган уйига иккаласи ҳам бир мижозни олиб бориши ўрталарида ўзаро жанжал келиб чиқишига олиб келган. Ушбу уйнинг олдида С.У. жаҳл устида қўлида бўлган номаълум жисм билан Ф.К.нинг қорин соҳасига уриб, унга тан жароҳати етказган.
Оқибатда Ф.К. олган тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий илмий ёрдам марказига “қорин олди девори санчилиб кесилган, талоқ ва буйрак шикастланиши” каби тан жароҳати билан мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан С.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “л” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь