Тошкентда Ленинград қамалига бағишланган ёдгорлик ўрнатилиши мумкин

Олам

image

Туркманистон ва Ўзбекистонда Ленинград қамали хотираси билан боғлиқ ёдгорликлар ўрнатилиши мумкин. Бу ҳақда Санкт-Петербург маъмурияти матбуот хизмати хабар берган. 

Таъкидланишича, кеча, 6 сентябрь куни Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан ишчи учрашувда Туркманистон ва Ўзбекистондаги шериклари билан бу масалани ўрганиш ҳақида гапирган. 

“Ўтган йилнинг январида бутун дунё учун муҳим воқеа содир бўлди. Қуддусда Россия Президенти, Исроил Президенти ва Бош вазири иштирокида ёдгорлик очилди. Яқинда Манчестерда ёдгорлик тахтаси ўрнатилди. Бундан олдин Қирғизистон ва Арманистонда ёдгорликлар очилган эди. Уруш пайтида бу Республикалар эвакуация қилинган ленинградликларни қабул қилишди. Ҳозирда ҳамкорларимиз билан биргаликда Ашхобод ва Тошкентда блокада ёдгорликларини яратиш устида ишлаяпмиз”, деган губернатор. 

Маълумот ўрнида, Иккинчи жаҳон урушининг муҳим воқеаларидан бири бўлган Ленинград қамали 1941 йил 8 сентябрда бошланган ва деярли 900 кун давом этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ленинград қамали

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар