Тошкентда Lacetti уриб юборган пиёда вафот этди
3-саҳифа
−
31 Май 2021 4744 1 дақиқа
Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида Lacetti уриб юборган 55 ёшли пиёда вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 21 май куни тахминан соат 20:00 да Янгиҳаёт тумани Бинокор кўчасида Lacetti автомобилини бошқариб борган 1967 йилда туғилган С.С. тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган пиёдани уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида приёда — 1966 йилда туғилган А.Б. бадан шикастлари билан шифохонага етказилган. Жорий йилнинг 27 май куни тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан А.Б. ҳаётдан кўз юмган. 0
Тошкент шаҳар ИИББ тергов бошқармаси томонидан мазкур факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.
Live
Барчаси