Тошкентда қарама-қарши йўналишда томоша кўрсатган “шумахер”га чора кўрилди
Жамият
−
29 Август 2022
15491Ижтимоий тармоқларда Lacetti русумли транспорт воситаси йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати мазкур ҳолатга муносабат билдирди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 24 август куни тахминан соат 22:20 ларда 1986 йилда туғилган Ж.М. Lacetti русумли транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз, ҳайдовчилик гувохномасига эга бўлмаган ҳолда бошқариб, Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида йўлнинг қарама-қарши томонида ҳаракатланган.
Ҳуқуқбузарлик содир этган Ж.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-5-моддаси 2-қисми, 135-модда, 194-модда билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.
Тўпланган ҳужжатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судига тақдим этилди.
LiveБарчаси