Тошкентда Lacetti кутилмаган манёвр сабаб ағанаб кетди

Жамият

image

Кеча, 10 январь куни тахминан, соат 17:30 да Юнусобод туманидаги Локомотив парки ёнида Nexia русумли автомобиль ҳайдовчиси, 30 ёшли Э.К. кутилмаган манёвр сабабли 32 ёшли Ў.Т. бошқарувидаги Lacetti русумли автомобилга тўқнашган. ЙТҲдан олдин иккала ҳайдовчи ҳам темир йўл светофорининг тақиқловчи белгиси ва туширилаётган шлагбаумни менсимаган. Бу ҳақда ТОшкент шаҳар ИИББ Ахборот маркази хабар бермоқда.

Тиббий экспертиза хулосасига кўра, иккала ҳайдовчи ҳам ҳушёр ҳолатда бўлган. Воқеа оқибатида ҳеч ким жабр кўрмаган.

Мазкур факторлар асосида ЙҲХБ ходимлари томонидан иккала ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

133

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг