Тошкентда Lacetti дарахтга урилиб, иккига бўлиниб кетди
3-саҳифа
−
09:26 2015 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида Lacetti ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, дарахтга бориб урилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси бугун, 28 октябрь куни соат 02:30 ларда Бунёдкор кўчаси, Олий Мажлис биноси қаршисида содир бўлган.
2005 йилда туғилган Р.А. Lacetti русумли автомобилни бошқараётиб, руль бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги дарахтга урилган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда Lacetti автомобилининг иккига бўлиниб кетгани кўринган.
Маълум қилинишича, ҳайдовчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун у шифохонага олиб кетилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида ВАЗ-2105 русумли автомобиль дарахтга урилиши оқибатида 20 ёшли ҳайдовчи вафот этганди.
Live
Барчаси27 Октябрь