Тошкентда куёв тўйи куни бедарак йўқолди
3-саҳифа
−
14 Февраль 2022
40496Тошкентлик 1997 йилда туғилган Аббосхон Ахрорхўжаевич Ғуломов 12 февраль куни Учтепа тумани, 15-кварталда жойлашган уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, шу куни йигитнинг тўйи бўлиши керак эди.
Белгилари: бўйи 175-180 см, сочлари қора, кўзойнак тақади.
Кийимлари: қора кепка, қора чарм куртка, қора жинси шим.
“Ҳурматли фуқаролар! Агар сизда юқоридаги шахснинг турар жойлари тўғрисида маълумот бўлса, энг яқин ички ишлар бўлимига ёки 102 рақами орқали хабар беришингизни сўраймиз”, дейилади ИИББ хабарида.
LiveБарчаси