Тошкентда кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди 

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида кўп қаватли уйнинг 5-қаватида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, бугун, 18 август куни соат 09:40 да Мирзо Улуғбек тумани Қори-Ниёзий кўчасида жойлашган 8-қаватли уйнинг 5-қаватида ёнғин бошлангани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 09:45 да етиб бориб, ёнғин соат 09:56 да қуршаб олинган ва соат 09:58 да ўчирилган. 

Ёнғин оқибатида хонадоннинг айвон (балкон) қисмини тахминан 18-20 квадрат метр майдонда ички, шифт қисми ва уй-жиҳозлари ёниб зарарланган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин қўшни хонадонларга ўтиб кетишнинг олди олинган.

Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

228

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг