Тошкентда кучли чақмоқ сабаб самолётлар аэропортга қўнолмади
Жамият
−
12:02 2277 1 дақиқа
Тошкент аэропортидаги ноқулай об-ҳаво, яъни кучли чақмоқ чақиши сабабли 3 та рейс бошқа аэродромларга қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар берди.
Жумладан, Мале-Тошкент йўналишидаги HY3526 рейси экипажи кучли чақмоқ сабаб Самарқандга қўндирилган.
Остона-Тошкент йўналишидаги HY722 рейси экипажи ҳам Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналиш олишга мажбур бўлган.
Шунингдек, Хитой авиакомпаниясига тегишли Пекин-Тошкент йўналишидаги CSN6027 самолёти Бишкекдаги муқобил аэродромга йўналишини ўзгартирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона водийсидаги ноқулай об-ҳаво шароити (кучли қор ёғиши) туфайли бир неча рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилгани ҳақида хабар берилганди.
Жавоҳир Алиқулов
Live
Барчаси