Тошкентда кўча ўртасида жанжаллашган аёлларга жиноят иши қўзғатилди
3-саҳифа
−
14 Март 2022
14959
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар “Абдулла Қодирий” метро бекати олдида аёлларнинг жанжаллашиб қолгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати изоҳ берди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 12 март куни соат тахминан 17:30 да Юнусобод тумани Марказ-4 даҳасидаги “Абдулла Қодирий” метро бекати олдида юз берган. Мазкур ҳудудда жойлашган дўконнинг 23 ёшли сотувчиси аввал шу дўконда ишлаган тенгдоши М.Ф. билан кийим масаласида гап талашиб қолган.
Уларнинг можаросига М.Ф.нинг онаси ва З.Н.нинг синглиси аралашган ва можаро жанжалга айланиб кетган. Уларни шу атрофда бўлган Ғ.Л. ва В.О. ажратишга ҳаракат қилган.
Оқибатда М.Ф. енгил тан жароҳати олган.
Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
“Тергов ҳаракатлари давомида жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари тўлиқ ўрганилиб, ҳар бир иштирокчининг ҳаракатларига нисбатан ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь