Тошкентда коллеж директори ўринбосари пора билан қўлга тушди
Жамият
−
12 Декабрь 2019
7884Тошкентда коллеж директори ўринбосари 400 АҚШ доллари пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан шаҳар ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент Радиотехника ва автоматика касб-ҳунар коллежи директорининг ўринбосари М.Т. фуқаро Р.М.нинг ўқишини ушбу коллежнинг 3-босқичига юқори ташкилотларда ишловчи танишлари орқали қайта тиклаб бериш ҳамда унга коллежни битирганлиги тўғрисидаги дипломни олишда ёрдам бериш эвазига 400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси