Яна бир фирибгар Хусусий бандлик агентлиги фаолиятига барҳам берилди
Жамият
−
13 Январь 2020
5698Хусусий бандлик агентлиги бўлмиш “Recruit Consulting Work Xususiy bandlik agentligi” МЧЖ ходимлари фуқароларга Швейцария ва Австрияда ишга жойлашишда ёрдам беришларини ваъда қилишган. Аммо ҳаммаси пучга айланган. Шу сабабли алданган фуқаролар видеомурожаатни интернетга жойлаштиришга қарор қилишган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
2019 йилнинг июль ойида 37 ёшли Дурдона И. ва 45 ёшли Марҳабо К. юқоридаги масъулияти чекланган жамиятга мурожаат қилишган. У ерда уларга 25 миллион сўм ва 16 миллион сўм эвазига қариндошларини чет элда ишга жойлаштиришни ваъда қилишган. Шу билан бирга корхона томонидан бир марталик консультация учун шартнома тузилиб, фуқароларга тақдим этилган. Алданган аёллар ушбу шартномаларни имзолашган. Тўлов тўлиқ МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказилган.
Тергов давомида аниқланишича, ушбу аёллардан ташқари мазкур МЧЖга яна 22 киши мурожаат қилган. Уларга ҳам худди шундай шартномалар тақдим этилиб, жами 445 млн сўм олинган. МЧЖ раҳбарлари ваъда қилган ишларини бажармасдан, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаган.
Ушбу факт асосида МЧЖ раҳбарларига нисбатан 2019 йил 23 ноябрь куни Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) 4-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилган.
2019 йил 23 декабрь куни МЧЖ офисида тинтув ўтказилди. Унда: имзоланган шартномалар, сертификат, муҳр ва бошқа ҳужжатлар топилди. 2019 йил 27 декабрь куни МЧЖнинг ҳисоб рақами “музлатилди”.
“Recruit Consulting Work xususiy bandlik agentligi” МЧЖнинг жиноий фаолиятидан жабр кўрганлар Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармасига қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилишлари мумкин: 71-281-90-75, 71-252-55-02, 71-281-92-31, 71-281-91-85” – дейилади тақдим этилган маълумотда.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь