Тошкентда харидор тадбиркорни 311 млн сўмга чув туширди

3-саҳифа

−

image

Тошкентда тадбиркордан 311,6 млн сўмлик колбаса ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини олиб, пулини бермаган харидорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, 1977 йилда туғилган Нодир (исм ўзгартирилган) Яшнобод туманидаги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи МЧЖ раҳбари ҳисобланади. Омборда яроқлилик муддати тугаб бораётган маҳсулотлар тўпланиб қолгани сабабли уларни сотиш учун янги харидор излаган.

Шу пайт корхонага аввал ҳам бир неча бор маҳсулот харид қилган 1979 йилда туғилган Салим (исм ўзгартирилган) мурожаат қилган. У 311 миллион 666 минг сўмлик колбаса ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини олиб, пулини ойма-ой тўлаб боришини ваъда қилган.

Бироқ харидор қарийб бир йил давомида маҳсулотлар учун тўловни амалга оширмаган. Натижада корхона раҳбари Яшнобод тумани Ички ишлар органларига мурожаат қилишга мажбур бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Т.Салимга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада Telegram орқали дори воситаларини сотишни ваъда қилиб, фуқародан 4,8 миллион сўм олган шахс ушлангани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг