Тошкентда кетма-кет 6 та автомобиль тўқнашди

Жамият

image

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида олтита автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 22 январь куни соат 17:00 ларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Янги Юнусобод кўчасида жойлашган кафе рўпарасида 2001 йилда туғилган ҳайдовчи Х.Х. Nexia-2 русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, тезликни пасайтирган вақтида, унинг ортидан келаётган:

  • 1996 йилда туғилган С.Н. бошқарувидаги Nexia-3 русумли;
  • 1977 йилда туғилган Н.Р. бошқарувидаги Epica русумли;
  • 1984 йилда туғилган М.С. бошқарувидаги Nexia-2 русумли;
  • 1993 йилда туғилган А.В. бошқарувидаги Matiz русумли;
  • 1992 йилда туғилган И.Р. бошқарувидаги яна бир Matiz русумли автомобиллар иштирокида олдинма-кетин тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

144

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг