Тошкентда Келес йўли кўчасини кенгайтириш учун кўчмас мулк объектлари олиб қўйилади

Жамият

image

Тошкентнинг Олмазор тумани Келес йўли кўчасини кенгайтириш ва реконструкция қилиш, атрофида ободонлаштириш ишларини амалга ошириш мақсадида ҳудудда жойлашган аҳоли ва тадбиркорларга тегишли кўчмас мулк объектлари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилади. Бу бўйича Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг тегишли қарорида маълум қилинди. 

Унда айтилишича, мазкур кўчмас мулк объектларининг сони жами 15 та бўлиб, мулкдорлар билан очиқ муҳокама ўтказилган. Қарорда кўчмас мулк эгаларига ўрнатилган тартибда компенсация берилганидан кейин кўчмас мулкнинг олиб қўйилишига рухсат берилиши белгиланган.

Келес йўли кўчасини кенгайтириш ва реконструкция қилиш, атрофни ободонлаштириш ишлари жорий йилнинг охирига қадар якунланиши кутилмоқда. Жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши режалаштирилган ер участкаларида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорлари билан нотариал тартибда келишув битими имзоланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Келес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг