Тошкентда катта ёшли эркак 13 яшар қизга тегажоғлик қилди

3-саҳифа

image

Тошкентда автобусда катта ёшли эркак 13 яшар қизга тегажоғлик қилди. Бу ҳақда қизнинг онаси “Nemolchi” лойиҳасига мурожаат қилган.

Мурожаатга кўра, кеча, 2 июнь куни қиз 58-сонли автобусда ўқишга кетаётган вақтида катта ёшли эркак автобусга чиққан. У қизнинг олдига келиб, 20-30 вақт ўтгандан сўнг, унга секин тегажоғлик қила бошлаган.

“Эркак қизимга худди автобус тез ҳаракатланиб, қимирлаётгандек суяниб олган. Шундан сўнг, у қизимнинг сонининг ички қисмига қўлларини қўйиб, интим жойларини силаган. Мен қизимнинг даҳшатини, қўрқувини тушунтириб беролмайман, унинг сўзларига кўра, у қўрқувдан қотиб қолган ва ҳатто бир оғиз сўз ҳам айтолмаган. 

Қизим эркак қўлларини жимгина олиб ташлаган. Бироқ у яна қўлини қизимнинг футболкаси остидан кўкрак қафасигача кўтарган. Сўнгра у ўрнидан туриб йиғлаб юборган.

Мен ишдан келганимдан сўнг, қизим билан эркак тушиб қолган бекатга бордик. Яхшиямки, бу ерда банк бор экан. Ундаги кузатув камералари орали эркакнинг автобусдан қаерга тушгани ва қаерга кетаётгани кўриб олдим ва Ички ишлар органларига ариза ёздим”, деб ёзган она мурожаатда.

Маълум бўлишича, бугун, 3 июнь куни қизнинг онасининг аризасига биноан эркак Тошкент шаҳри Яккасарой тумани ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

946

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг