Тошкентда катта миқдорда ноқонуний нефть маҳсулоти сақланётгани аниқланди (видео)
Жамият
−
23 Декабрь 2022 13419 1 дақиқа
Тошкентда 17 минг литрдан зиёд нефть маҳсулоти ноқонуний ва қоидаларга зид равишда сақланаётгани аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, “Ўзнефтгазинспекция” ва Тошкент шаҳар ИИББ тезкор ходимлари Сергели туманидаги “Юқори Дархон” МФЙ ҳудудида жойлашган автотураргоҳда 17 295 литр нефть маҳсулоти (дизель ёнилғиси) ноқонуний ва қоидаларга зид равишда сақланаётганлигини аниқлаган.
Ноқонуний сақланётган нефть маҳсулотидан сифат таҳлиллари ўтказиш учун намуналар олиниши биланоқ, Тошкент назорат-кимё лабораториясига юборилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Озода Чориева
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь