Тошкентда қурилиш бўйича эксперимент ўтказилади
Жамият
−
14 Март 2020
6405Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасининг қурилиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар бергандик.
Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳрида хусусий тадбиркорлик субъектларини буюртмачи функциясини бажаришга жалб қилиш бўйича эксперимент (кейинги ўринларда – эксперимент) ўтказиш тўғрисидаги қуйидагиларни назарда тутувчи таклифига розилик берилди:
• Тошкент шаҳрида 2021-2022 йилларда лойиҳалаштирилиши ва қурилиши режалаштирилган 10 та қурилиш объектини танлаб олиш;
• энг яхши таклифларни танлаб олиш натижаларига кўра хусусий тадбиркорлик субъектлари билан инжиниринг хизматларини кўрсатиш (шу жумладан, техник назорат ва лойиҳа бошқаруви) юзасидан шартномалар имзолаш;
• Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан экспериментда иштирок этувчи қурилиш объектлари ва хусусий тадбиркорлик субъектлари рўйхатининг тасдиқланиши.
Белгилаб қўйилсинки, эксперимент танлаб олинган объектларнинг қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, улар фойдаланишга топширилгунига қадар амалга оширилади.