Тошкентда қизларни Ҳиндистонга фоҳишаликка жўнатаётган шахс қўлга олинди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 13 декабрь куни Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан Тошкент халқаро аэропортида ўтказилган тезкор тадбирда икки қизни фоҳишалик қилиш учун Ҳиндистонга жўнатишга уринган шахс вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Тергов-суриштирув маълумотларига кўра, 1978 йилда туғилган М.У. наманганлик 19 ва 27 ёшли опа-сингилни алдаб, уларнинг ишончига кириб, мўмай даромад топишга ишонтириб, Тошкент-Ҳиндистон авиа йўналиши орқали фоҳишалик билан шуғулланишлари учун юбормоқчи бўлган.

Аниқланишича, ушланган шахснинг хотини ҳозирги кунда Ҳиндистонда бўлиб, қизларни кутиб олиши ва уларнинг фоҳишалик қилишлари учун шароит яратиши керак бўлган. Эр-хотин бунинг ортидан мўмай даромад топишни режалаштирган. Ҳатто, қизларнинг Ҳиндистонга бориш ва виза харажатларини ўзлари тўлаб берган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахс ва унинг хотинига нисбатан Қибрай тумани Ички ишлар бошқармаси Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, ҳозирда жиноятга алоқадор аёлни Ҳиндистонда ушлаш ва экстрадиция қилиш чоралари кўрилмоқда.

Вазирлик маълумотларига кўра, вилоят ИИББ тезкор ходимлари томонидан 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида 8 та ҳолатда 15 нафар шахс қўлга олинган. Тадбирлар натижасида 12 нафар шахснинг, жумладан, 9 нафар аёлнинг одам савдоси қурбони бўлишининг олди олинишига эришилган.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

139

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг