Тошкентда Қирғизистон элчихонасининг янги биноси очилди
Жамият
−
03 Май
5175Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси – Президент администрацияси раҳбари Оқилбек Жапаровнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида Қирғизистоннинг Тошкент шаҳридаги элчихонаси янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош вазири матбуот котиби хабар берди.
Икки мамлакат Бош вазирлари рамзий тасмани кесиб, Қирғизистон дипломатик ваколатхонаси биносини очиб берди. Элчихонада дипломатлар учун яратилган шароитлар билан танишди.
Шунингдек, Абдулла Арипов ва Оқилбек Жапаров мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги дўстлик муносабатларини мустаҳкамлашга интилиш рамзи сифатида икки туп дарахт экди. Бош вазирлар элчихона Фахрий меҳмонлар китобига ўз тилакларини ёзиб қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасида мамлакатнинг Душанбе шаҳридаги элчихонаси янги биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтганди. Давлат раҳбарлари – Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон рамзий тасмани кесиб, Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси биносини очиб берганди.
LiveБарчаси